Линклар

Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати мутасаддиси Катерин Эштон ЕИ Беларус президенти Александр Лукашенкога қарши виза чекловини қайта жорий қилишини айтди.

Эштон хоним буни 19 декабр куни Беларусда ўтказилган баҳсли президентлик сайловидан кейин қўлга олинган фуқароларнинг ҳаммаси қўйиб юборилмагани билан изоҳлади.

Катерин Эштон бу масала ЕИ Ташқи ишлар вазирларининг 31 январ куни бўладиган йиғилишида узил-кесил ҳал бўлишини айтди.

Беларус Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда виза чеклови жорий қилиниши “ўзаро бўлинишни янада чуқурлаштириши ва ишончга путур етказиши” билдирилган.

ЕИ 2006 йилда Беларусда мухолифат таъқиб остига олинганидан сўнг президент Лукашенко ва ҳукуматининг 40 нафар расмийсига виза чеклови жорий қилган, аммо икки йил ўтиб уни бекор қилган эди.
XS
SM
MD
LG