Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:28

Тошкентда Миробод ва Ҳамза туманларида уйлар бузилмоқда


Тошкентнинг Миробод туманидаги "Тезековка" эски-туски бозори атрофидаги тураржой биноларини бузилмоқда.

Маҳаллий фуқароларнинг айтишича, "Оқ йўл" (собиқ Першин) кўчасига кўплаб миллий ҳавфсизлик ва милиция ходимлари келтирилган, улар уйма уй юриб, фуқаролардан тезликда нарсаларини йиғиштириб уй жойларини тарк қилишни талаб қилмоқда.

Ўтган хафта шаҳарнинг Тошселмаш ҳудудида ҳам оммавий бузиш ишлари бошланган эди.

Ўша куни Мирзо Улуғбек кўчасининг "Боткин" қабристонидан эски "ТошМИ"гача бўлган қисми ёпиб қўйилди, оғир техника ва мардикорлар олиб келиниб, ҳудуддаги эски маъмурий биноларни бузишга киришилган.

Машинасозлик коллежи, туман поликлиникаси ва бошқа бинолар қаторида ўша жойдаги бозорча ҳам бузилди, дарахтлар ҳам кесилди.

"Йўл чоррахасида жойлашган бозорни, поликлиника ва коллеж жойлашган бинони буза бошлашди. Полклиникадан одамларни эвакуация қилиш жуда тез амалга оширилди. Нимагдир кимдир қистаётгандай жуда тез-тез қилишди буни", дейди Тошселмаш ҳудудида яшовчи тошкентликлардан бири Андрей Корнилник.

Эски уйлар нимага бузилаётганини расмийлар изоҳламаяптилар. Тошкент шаҳар хокимиятидагилар ҳам шаҳар архитектура, қурилиш бошқармасидагилар ҳам бу ҳақда маълумот беришмади.
XS
SM
MD
LG