Линклар

Россиянинг Газпром ширкати Марказий Осиё давлатларидан бу йил ўтган йилгидан икки фоизга кўпроқ ҳажмда газ сотиб олишини билдирди.

Ўтган йили Россиянинг газ монополисти Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистондан жами 38 миллиард куб метр газ сотиб олган бўлса, Газпром вакилига кўра, бу йил бу кўрсаткич 38,8 миллард куб метрни ташкил этиши кутилмоқда.

Ўзбекистон йилига қарийб 60 миллард куб метр газ қазиб олади.

Россиянинг "Регнум" ахборот агентлигига кўра, бу мамлакат ўтган йили Россияга 15 миллиард газ экспорт қилган.

Ҳар йили совуқ тушгач, Ўзбекистоннинг кўпгина чекка қишлоқлари аҳолиси газ тақчиллигидан азият чекади.
XS
SM
MD
LG