Линклар

Тунис ҳукуматининг барча вазирлари ағдарилган президент Зайн ал-Абидин бин Али етакчилигидаги Демократик конституцион бирлашма, деб аталувчи партиядан чиққанликларини эълон қилдилар.

Бу ҳақда мамлакат телевидениеси хабар қилди. Ҳафта бошида Тунис Бош вазири Муҳаммад Ганнучи ва президент вазифасини вақтинча бажарувчи Фуад Мебазаа ҳам бу партияни тарк этган эди.

Айни пайтда Тунисда собиқ президент оиласининг 33 аъзоси мамлакатдан кетишга уринганида қўлга олинди.

Шунингдек, янги тузилган ҳукумат қарори билан Тунис қамоқхоналаридаги барча сиёсий махбуслар озод этилди.
XS
SM
MD
LG