Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:12

Ҳаитида собиқ диктатор устидан судга арз қилинди


Узоқ йиллик ҳижратдан сўнг яқинда Ҳаитига қайтиб келган мамлакатнинг собиқ диктатори Жан-Клод Дювалье устидан қийноқлар ва инсониятга қарши жиноят содир этганлик бўйича судга арз қилинди.

Тўрт нафар арзчининг бири собиқ БМТ бош котиби матбуот вакили, журналист Мишел Монтас.

- Судга арз қилиш учун бизда далиллар етарли. Бу нафақат давлат ҳазнасидан йирик миқдорда пулларни талон тарож қилганлик ва уларнинг чет давлат банкларига ўтказилиши билан, балки инсон ҳуқуқлари топталиши билан боғлиқ фактлардир, - дейди Монтас.

Айни пайтда Дювалье вакили собиқ диктатор мамлакатда ўтказилажак сайловларда номзодини қўйиш нияти борлигини айтмоқда.

Чоршанба куни ҳаитилик бошқа бир диктатор Жан-Бертран Аристид мамлакатга қайтиш ниятини билдирган эди. 2004 йилда Ҳаитидан қувилган Аристид Жанубий Африка Республикасида яшаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG