Линклар

Салимбой яхши!

  • Садриддин Ашур

"Нимага Гулнорага мумкину Салимбой акамизга мумкинмас?" дейди тошкентлик мухлисларимиздан бири.

"Нимага Гулнорага мумкину Салимбой акамизга мумкинмас?" дейди тошкентлик мухлисларимиздан бири.

"Эркин микрофон"га Тошкентдан қўнғироқ қилган мухлисларимиздан бири яқинда WikiLeaks сайти Ўзбекистонда криминал авторитет деб танилган Салим Абдувалиевнинг ҳукумат билан тил бириктириб иш кўриши ҳақидаги маълумотларни эълон қилганига эътироз билдиди.


“Мафия ҳукуматнинг ўзи, Cалимбой яхши одам,”

дейди Тошкендан қўнғироқ қилган Абдуқаҳҳор Мусаев:

- Қўшилмайдиган жойим, вообше (умуман демоқчи), 100 фоиз қўшилишмайман айтилган гапга. Мисол учун айтилдики, вроде, Вазирлар Маҳкамасида олди-сотди, ҳаммасидан пора олиб раҳбар лавозимлар сотилади. Ўша гапларга қўшилишмайман биринчидан. Чунки мана яқинда ëнимда жаноза бўлди. Шу ерда ҳам оддий простой одам. Агар унинг ўрнида бошқаси бўлса, билмадим энди, на қоровули бор, оддий ўзимиздай простой одам. Лекин улар билан кимлар қўшилиши мумкин? Бу менинг шахсий фикрим. Мен бутун Вазирлар Маҳкамасини мафиозилар дейман. Шахсан мен ўзим. Ҳамма ишкални қилаëтган ўшалар. Бу ҳам тўғри энди ўзининг бизнеси бор, қилаяпти. Мисол учун нимага Гулнорага мумкин бошқаларга мумкин эмас? Ана улардан сўраш керакда. Битта одам тўрт кун подряд гапирилди. Бирор-бир далил-исбот йўқ. Нима учун бошқалар гапирилмайди? Нима учун мана прокурор бор Қодиров, улар ҳақида гапирилмайди? МХХ тўғрисида гапирилмайди. Ассоий мафиозлар ўшаларку. Бутун ҳокимиятни ушлаб турган,- дейди тошкентлик суҳбатдош.


“Ўз нархига чипта олиб бўлмайди”

дейди Россиянинг Новосибирск шаҳридаги меҳнат муҳожири Шоҳруҳ. Тингловчи Ўзбекистондаги вокзалларда порасиз поездларга билет олиб бўлмай қолганидан гапиради:

- Ўзбекистонда вокзалда шунақа ишлар бўладики, ҳатто билетни ололмайсизда. Борасиз, нархига ололмайсиз. Посредниклар бўлади. 220 минг бўлса, “мен 250 мингга олиб бераман” деб шунақа ишларда. Назорат йўқ.

Озодлик: Масалан, кассанинг ўзига борсангиз, сўрасангиз, билет бўлмайдими?

- Йўқ, дейди. Мен махсус бориб сўрадим. “Бир ой кейинга бўлса ҳам майли” десам, “Билет йўқ” дейди. Секин анави турганлар “270 минг беринг мен сизга олиб бераман” дейди. Ëки бўлмаса милициялар келиб “билет керакми” дейди. Мен фақат Андижондами десам, бутун Ўзбекистонда шунақа экан. Поездда келдикда. Ҳатто МХХга ҳам бориб кўрдик. Ариза берсам қабул қилишмади. “Горотделга боринглар” деди. Кейин биз “барибир тили бир буларнинг” деб бормадик. “Балки шу орқали эшитар шу бошлиқлар” деб сизларга айтмоқчиман. Ҳозир эшитаяпман радиоларингни.

Озодлик: Қанақа қилиб чипта олиб келдинглар?

- Чиптани посредник орқали олдикда. Иложи йўқ. Билетнинг ëзилиши 247 минг. 268-270 мингдан тўладикда, дейди Россиянинг Новосибирск шаҳридаги меҳнат муҳожири Шоҳруҳ.


“Қорда қарағай кесганман”

дейди Россиянинг ўрмонларида дарахт кесиш билан шуғулланаётган Шунқорбек, Ҳақназар ва Соат Мўминов. Меҳнат муҳожирларининг учаласи ҳам бир кунда туғилган экан:

- Ҳар кун сизларни эшитиб турамиз. Бизлар энди Россиянинг Москва шаҳрида ўрмоннинг ичида ëтибмизда. Ҳозирча ишимиз йўқ. Радиони эшитиб ëтамизда. Бир илтимос билан чиқаëтган эдик. Биз бу ерда тўрт кишимиз. Шу тўрт кишидан учаламизнинг туғилган кунимиз.

Озодлик: Бир кунда туғилганмисизлар?

- Ҳа. Учаламизнинг туғилган кунимиз бир кунда экан. Шунга “Ўзбекистоннинг ваҳималари билан чиқмайликда” деб яхши ният билан чиқиб сизларга телефон қилган эдикда. Шерали Жўраевнинг қўшиғидан бир-икки қатор қўйиб берсангизлар деган ниятда чиққан эдикда,- дейди Россиянинг ўрмонларида дарахт кесиш билан шуғулланаётган Шунқорбек, Ҳақназар ва Соат Мўминов.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG