Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:58

"Бирдамлик"нинг Россияда бўлими очилди


“Бирдамлик” ҳаракати Россияда юрган минглаб ўзбек муҳожирларига ёрдам бериш мақсадида Россияда расман қайддан ўтди. “Бирдамлик”нинг Россия бўлими раҳбари Абдужаббор Исмоил ҳаракат меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий кўмак бериш билан биргаликда, уларнинг сиёсий онгини оширишни ҳам ният қилган.

Абдужаббор Исмоил бу ҳақда Озодлик мухбирига гапириб берди.

-
Рўйхатдан ўтган, тасдиқлашган куни 11 январ 2011 йил. Ундан олдин ҳам биз ҳаракатда бўлганмиз, лекин қонуний нуқтаи назардан рўйхатдан ўтмаган эдик.

Озодлик: Рўйхатдан ўтиш жараëни қандай кечди?

- Ўзига яраша энди, осон бўлгани йўқ. 2010 йил апрел ойидан бери бунга киришдик. 2011 йил 11 январда рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома олдик.

Озодлик:
Бирдамликнинг Россия бўлимини очишга қанчалик зарурат бор эди?

- Зарурати шунақаки, Ўзбекистондан Россияга келиб ишлаб кетадиган ҳамюртларимиз анчагина. Жуда ҳам кўп. Озгина бўлса ҳам шуларга қўлимиздан келган ëрдамни қилиб, рўйхатдан ўтганимиздан кейин бемалол ҳар қанақа корхонага кириб юридик шахс сифатида уларнинг ҳуқуқларини бемалол ҳимоя қила оламиз.

Озодлик: Тушунишим бўйича, "Бирдамлик" ҳаракати меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланадими?

- Нафақат, мана кўплар алдашади, пулини ололмайди.

Озодлик: Хўп, шунақа ҳолатлар бор. "Бирдамлик" нима қилмоқчи?

- "Бирдамлик" биринчи бўлиб шуларга ëрдам беради.

Озодлик: Меҳнат муҳожирларига конкрет қандай ëрдам бермоқчисизлар?

- Конкрет айтганда Россия ҳудудида ишга кириб ишлаш учун четдан келганлар қонуний нуқтаи назардан рухсатнома олиши керак. Ўша рухсатномани биз "Бирдамлик" ҳаракатининг пулидан, фондидан олиб берамиз. Шартнома тузишларга ҳам ëрдам берамиз чтоби эртага алданмасин. Конкрет ëрдам қиладиганимиз қўлига текинга рухсатнома олиб берамиз.

Озодлик: Бундан "Бирдамлик"ка нима фойда?

- "Бирдамлик"ка, ëрдамми, биз ҳар бир фуқаромизга, ҳар бир ҳамюртимизга ëрдам берганимиз биз учун маънавийку. Ҳамма нарсани пулга чақсак ëки нима қилсак нимамаску.

Озодлик: Сизлар текинга ëрдам берган одамлар "Бирдамлик"ка аъзо бўлишадими кейин?

- Аъзо бўлиши шарт эмас. Нимага энди аъзо бўлишади? Хоҳласа аъзо бўлишади, хоҳламаса йўқ. Бизда унақа мажбурий нима йўқ.

Озодлик: Сизлар текинга рухсатнома олиб берган одамлардан бирор нарса талаб қиласизларми?

- Йўқ, биз ҳеч нарса талаб қилмаймиз.

Озодлик: Миллионлаб ўзбекистонлик Россияга ишлашга кетаяпти. Қанча одамга ишлаш учун рухсатнома олиб беришга "Бирдамлик"нинг кучи етади?

- Конкрет мана иккита корхона билан шартнома тузди, кечадан ўтган куни биз битта корхона билан шартнома туздик. Улар 150 кишини қабул қилишга тайëр. Яна битта корхона билан шартнома тузиш арафасидамиз. Унга 400 киши. Энди ҳозирча конкрет шу. Шу 500 тасидан ҳеч бўлмаса 100тасининг сиëсий томонда онгини параллел ўстира олсак, ўшанинг ўзи бизга наф.

Озодлик: Уларнинг сиëсий онгини ошириш учун нима қиласизлар?

- Синфлар ташкил қилганмиз. Ишхоналарга бориб дунëда нима бўлаяпти, нима қўяяпти, ахборот, маълумот, савол-жавоб, дейлик баҳс. Мана шунақа синфлар ташкил қилганмиз.

Озодлик: Кимлар дарс ўтади?

- Камида тўрт киши. Биттаси ëки иккитаси Россия фуқароси. Юридик маълумоти бор. Иккинчиси тилни яхши биладиган, ҳамма томонлама тушунтириб бера оладиган, ҳамма томонлама ўсган шахс.

Озодлик: Ҳозир Россия бўйича "Бирдамлик"нинг нечта аъзоси бор?

- Бутун Россия билан ҳисоблайдиган бўлсак, бугунги кунда 7000дан сал ошиқроқ.

Озодлик: Ташкилот расман рўйхатга олингандан кейин аъзолари сони яна ўсиши мумкинми?

- Шунақа деб умид қиламиз. Мақсад бу ҳаракатни Ўзбекистонда кучайтиришимиз керак, Ўзбекистонда кучлироқ қилишимиз керак. Асосий мақсадимиз ҳам шу. Четдан туриб биз ҳеч нарса қила олмаймиз. Бутун сиëсий ҳаракатни Ўзбекистонга кўчириш. Мақсад шу. Буни битта-иккита, учта-тўртта билан қилиб бўлмайди. Шунинг учун омма керак. Оммалашиш керак. Россияда бизнинг фуқароларимиз жуда ҳам кўп. 100 кишидан ҳеч бўлмаса бешта фуқаронинг биз билимини ошириб нима қиладиган бўлсак, албатта улар Ўзбекистонга қайтади. Энг асосий мақсад Ўзбекистонда шароитни яхшилаш. Мана бугунги кунда ҳокимият бошлиқлари ëки қонунчилик бошлиқлари ва бошқаларнинг ҳеч қанақа айби йўқ. Фақат президент Ислом Каримов. Бизнинг қўядиган талабимиз ҳам президент кетсин, бошқа бўлсин. Мақсадимиз шу.
XS
SM
MD
LG