Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:30

Лукашенко президент сифатида қасамёд қилади


21 январ Александр Лукашенко беш йиллик муддатга Беларус президенти сифатида қасамёдга келтирилади.

19 декабр куни ўтказилган сайловда Лукашенко Беларусга тўртинчи марта президент этиб сайланди.

Бу сайлов халқаро ҳамжамият, айниқса, АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан кескин танқид қилинди.

Сайловдан кейин ўтказилган норозилик намойишида юзлаб фуқаро жумладан, мухолифатнинг президентликка номзодлари ҳам ҳибсга олинди.

Хабарларга кўра, инагурация маросимида хорижий давлатлар раҳбарлари иштирок этмаслиги кутилмоқда.

Маросимда Москва номидан Россиянинг Минскдаги элчиси иштирок этади.

Лукашенко режимига қарши санкция жорий қилишни кўриб чиқаётган АҚШ ва ЕИ инагурация маросимида ўз элчилари иштирок этмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG