Линклар

logo-print

Ху Цзинтао АҚШ Конгресси ва бизнес доиралари вакиллари билан учрашди


“Хитой бошқа давлатларга ҳарбий таҳдид солмайди. Хитой қуроллар пойгаси олиб бориш ёки дунёга “ҳукмронлик” қилиш ниятида эмас”.

АҚШга тўрт кунлик давлат ташрифининг иккинчи кунида америкалик йирик тадбиркорлар олдида қилган чиқишида Хитой халқ республикаси раиси Ху Цзинтао шундай баёнот берди.

Ху Хитойнинг ривожланиши Қўшма Штатлар ва дунё учун фойдали эканини сўзига қўшимча қилди.

Хитой раҳбари ўз мамлакати Тайван ва Тибет устидан Пекиннинг суверенлигини АҚШ ҳурмат қилишини хоҳлашини айтди.

Хитой раҳбари 20 январ куни эрталаб АҚШ Конгрессининг етакчи сиёсатчилари билан учрашди.

19 январ куни Ху Цзинтао АҚШ президенти Барак Обама билан музокара олиб борган эди.
XS
SM
MD
LG