Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:52

“Газпром” Марказий Осиёдан кўпроқ табиий газ сотиб олади


Россиянинг “Газпром” ширкати 2011 йилда Марказий Осиё давлатларидан газ сотиб олиш ҳажмини икки фоизга кўпайтиришни режаламоқда.

“Газпром” матбуот хизмати маълумотига кўра, ширкат бу йил Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистондан 38,8 миллиард куб метр газ сотиб олади.

Ўтган йил “Газпром” минтақа давлатларидан 37,3 миллиард куб метр газ сотиб олган.

24 декабр куни “Газпром” ширкати бошлиғи ўринбосари Александр Медведев бошчилигидаги делегация Тошкентга сафари чоғида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов ва бошқа расмийлар билан сўзлашувлар олиб борган.

Музокара сўнггида 2011 – 2012 йилларда Ўзбекистондан газ сотиб олиш ва шу муддат давомида Ўзбекистон орқали газ транзити бўйича шартнома имзоланган эди.
XS
SM
MD
LG