Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:56

Ўзбекистон футболчилари иорданияликлар билан куч синашади


21 январ куни Қатар пойтахти Дохада 2011 йилги Осиё кубоги мусобақаларининг илк чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Тошкент вақти билан 21дан 25 дақиқа ўтганда Ўзбекистон терма жамоаси Иордания миллий жамоасига қарши тўп суради.

Япония жамоаси мусобақа мезбони Қатар терма жамоаси билан куч синашади.

Бу ўйин Тошкент вақти билан 18:25да бошланади. 22 январ куни Австралия жамоаси Ироқ, шунингдек, Эрон - Жанубий Корея терма жамоасига қарши яшил майдонга тушади.

Ўзбекистон терма жамоаси 2004 ва 2007 йилларда Осиё Кубоги мусобақасининг чорак финалига чиқишга муваффақ бўлган.
XS
SM
MD
LG