Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:25

Беларус раҳбари Лукашенко қасамёдга келтирилди


Александр Лукашенко бугун беш йиллик муддатга Беларус президенти сифатида қасамёдга келтирилди.

19 декабр куни ўтказилган сайловда Лукашенко Беларусга тўртинчи марта президент этиб сайланган эди.

Бу сайлов халқаро ҳамжамият, айниқса, АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан кескин танқид қилинди. Сайловдан кейин ўтказилган норозилик намойишида юзлаб беларуслар жумладан, мухолифатдан президентликка номзодлар ҳам ҳибсга олинган эди.

Инаугурация маросимида хорижий давлатлар раҳбарлари иштирок этмади. Маросимда Москва номидан Россиянинг Минскдаги элчиси иштирок этди.

Лукашенко режимига қарши санкциялар жорий қилиш масаласини кўриб чиқаётган АҚШ ва ЕИ инаугурация маросимига ўз элчиларини юбормади.
XS
SM
MD
LG