Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:42

Хитой раҳбари Ху Цзинтао Чикагога келди


Хитой раҳбари Ху Цзинтао АҚШга сафари доирасида бугун Чикагога борди.

У ерда қилган чиқишида Ху Қўшма Штатларни юқори технология махсулотлари экспортига қўйилган чекловларни енгиллатишга чақирди.

Пекин раҳбарига кўра, бу АҚШнинг Хитойга экспорти ошишига туртки бўлиши мумкин.

Чикагога келишдан олдин Вашингтонда ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашувда Ҳу Цзинтао “Хитой бошқа давлатларга ҳарбий таҳдид солмайди. Хитой қуроллар пойгаси олиб бориш ёки дунёга “ҳукмронлик” қилиш ниятида эмас”, дея таъкидлади.

Ху Хитойнинг ривожланиши Қўшма Штатлар ва дунё учун фойдали эканини қўшимча қилди.

Хитой раҳбари ўз мамлакати Тайван ва Тибет устидан Пекиннинг ҳукмронлигини АҚШ ҳурмат қилишини исташини айтди.
XS
SM
MD
LG