Линклар

Тони Блэр Британиянинг Ироқ урушидаги иштироки бўйича яна сўроқ қилинмоқда


Британия собиқ бош вазири Тони Блэр мамлакатнинг Ироқ урушидаги иштироки бўйича текширув олиб бораётган комиссия саволларига яна жавоб бермоқда.

Блэрнинг Жон Чилкот раислигидаги комиссия олдида иккинчи бор кўрсатма бермқода.

Мутахассислар Тони Блэр ҳукумати 2003 йилда АҚШ етакчилигидаги ҳарбий кампанияни қўллаб, Британия қўшинларини Ироққа жўнатиш ҳақида қабул қилган қарори қандай далилларга асосланганини аниқлашга уринмоқда.

Британия собиқ бош вазирининг бу сафар сўроққа чақирилиши унинг аввал берган кўрсатмалари бошқа далиллар билан мос тушмаётгани билан боғлиқ экани айтилмоқда.

Ўтган сафарги сўроқ пайтида Блэр Ироққа қўшин юбориш ҳақидаги қароридан афсусланмаслигини айтиб, Ироқ оммавий қирғин қуролига эга экани масаласида атайлаб жамоатчилик фикрини чалғитгани ҳақидаги иддаоларни рад этган эди.

Кўпчилик британияликлар Тони Блэр мамлакат ҳарбийларини Ироқ урушига ноқонуний равишда жўнатган, деган фикрда.
XS
SM
MD
LG