Линклар

Россияга сафар қилаётган Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай бугун Москвада Кремл раҳбари Дмитрий Медведев билан учрашди.

Сўзлашувларда икки давлат ўртасида иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, Афғонистонни қайта тиклашда Россиянинг роли, наркотик моддалар ноқонуний савдосига қарши биргаликда курашиш ҳақида сўз борди.

Карзай Россия Бош вазири Владимир Путин билан ҳам учрашади. Бу Ҳамид Карзайнинг 2004 йилда президент бўлганидан бери Россияга биринчи давлат ташрифидир.
XS
SM
MD
LG