Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:45

Япония Халқаро фазо станциясига ракета учирди


Япония Халқаро фазо станциясига муҳим таъминот етказиш учун ракета учирди.

Унинг бортига беш тонна юк, жумладан, озиқ-овқат, сув ва илмий тажрибалар ўтказишда космонавтларга керак бўладиган ускуналар жойланган.

Юк ташувчи ракетанинг Халқаро фазо станцияси билан туташуви пайшанба кунига режаланган.

Япониялик фазогир Сатоши Фурукаванинг май ойи охиридан бошлаб фазо станциясида олти ой қолиши режаланган.

Айни пайтда АҚШнинг кўп марта учириладиган “Дискавери” кемаси 24 феврал куни ўзининг сўнгги парвози давомида Халқаро фазо станциясига керакли бўлган бошқа юкларни олиб чиқади.
XS
SM
MD
LG