Линклар

Муҳаммад Ғаннучи мамлакатда президентлик сайлови ўтказилганидан кейин сиёсий фаолиятини тўхтатишини эълон қилди.

Жума куни Тунис телевидениесига интервю берган Ғаннучи мамлакатнинг демократияга ўтиши даврида “барча нодемократик қонунлар” бекор қилинишига ваъда берди.

Олти ой ичида шаффоф ва демократик сайлов ўтказишни ваъда қилган Бош вазир Ғаннучи сайлов кунини аниқ айтмади.

Тунисда ишсизлик ва расмийлар орасида коррупция кенг тарқалганига қарши бир неча ҳафта давом этган норозилик намойишлари зўравонликлар ва қўзғалонга айланиб кетганидан кейин 23 йилдан бери мамлакатни қаттиққўллик билан бошқариб келган президент Зайн ал-Абедин Бен Али 14 январ куни мамлакатни ташлаб оиласи билан Саудия Арабистонига қочиб кетган.
XS
SM
MD
LG