Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:15

Ўзбекистон Осиё кубоги ярим финалида Австралия билан куч синашади


Қатар пойтахти Дохада ўтаётган 2011 йилги Осиё кубоги мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси 21 январ куни Иордания жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғолиб чиқди.

Рақиб дарвозасига иккала голни Улуғбек Бақоев йўллади.

Япония жамоаси ҳам мусобақа мезбони Қатарни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб ярим финалга чиқди.

Австралия ва Ироқ ўртасидаги ўйин ғолиби Ўзбекистонга, Эрон ва Жанубий Корея ўйинидаги ғолиб жамоа эса Япония билан ярим финалда учрашиши белгиланган эди.

22 январ куни Австралия жамоаси қўшимча вақт охирида Ироқ дарвозасига битта тўп уриб ўйин ғолиби бўлди.

Энди австралияликлар ярим финалда Ўзбекистон жамоаси билан куч синашади.

28 январ куни 2011 йилги Осиё кубоги мусобақаларининг 3 ва 4 ўринлари учун, 29 январда биринчи ўрин учун финал ўйини бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси 2004 ва 2007 йилларда Осиё Кубоги мусобақасининг чорак финалига чиқишга муваффақ бўлган.

Бу гал Ўзбекистон терма жамоаси финал ўйинида ғалаба қозониб Ватанга Осиё кубогини олиб боришларига тилакдошмиз.
XS
SM
MD
LG