Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:20

Ўзбекистон президентининг Брюсселга сафари расман эълон қилинди


"Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов Европа Иттифоқи Комиссияси раҳбари Жозе Мануэл Баррозонинг таклифига биноан 2011 йил 24 январ куни Брюсселга ташриф буюради", дея хабар берди ЎзА миллий ахборот агентлиги.

Ташриф чоғида Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТО билан муносабатларининг бугунги аҳволи ва ривожлантириш истиқболларига оид, шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинади.

Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан турли соҳалардаги ҳамкорлигини чуқурлаштиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режаланган.

Ўзбекистон раҳбарининг Брюсселга ташрифи арафасида Европа Комиссияси Президенти Баррозо номига халқаро ташкилотлардан мактублар ёғилмоқда.

Улар Баррозони Каримов билан учрашув чоғида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, сўз ва бошқа эркинликлар билан боғлиқ вазиятни яхшилаш, жумладан, сиёсий ва диний қарашлари учун озодликдан маҳрум қилинганлар, турли айбловлар билан қамалган ҳуқуқ фаоллари ва журналистларнинг озод этилишинини талаб қилишга чақирганлар.

Айни пайтда Европа Комиссияси раҳбарининг матбуот котиби Карнитшниг Озодлик радиосига президент Каримовни Брюсселга таклиф қилиш НАТО ташаббуси эканини ва бунга Европа Комиссиясининг алоқаси йўқлигини билдирган.


XS
SM
MD
LG