Линклар

logo-print
Қирғизистон жанубидаги Қорасув шаҳри марказида 18 январ куни ҳибсга олинган Рашод қори Камолов ва шу кунларда ҳибсга олинаётган бошқа ўзбекларнинг озод этилишини талаб қилиб 400 дан ортиқ одам йиғилди.

Бу ҳақда Озодликка боғланган қорасувликларнинг сўзларига кўра, пешин намозидан сўнг Рашод қори Камолов имомлик қилиб келган Жомеъ масжиди ёнига йиғила бошлаган кишилар ҳамшаҳарлари озод қилинмагунга қадар тарқалмасликни ният қилган.

Норозилар сафида бўлган қорасувлик Яҳё Умурзоқов сўнгги кунларда шаҳарда истиқомат қиладиган ўзбек оилалари ҳибсга олина бошлагани ҳақида сўзлади.

- Бугун эрталаб шаҳардаги ота-болани олиб чиқиб кетишди. Уйига 23 та ўқ қўйишганини аёли кўриб қолса ҳам тан олмасдан, уларни олиб кетишган. Ҳозир бўлса, уйидан пистолет ҳам чиққан, деяпти. Уч-тўрт кун олдин ҳам иккита биродаримизни олиб чиқиб кетишган эди. Ҳозир уларга ҳам зулмлар бўлаяпти экан. Уларнинг ҳаммасини озодликка чиқарилишини талаб қиламиз, дейди Озодлик билан суҳбатда қорасувлик норозилардан бири.

Озодлик билан суҳбатлашган яна икки қорасувлик сўзларига кўра, айни дамда шаҳар марказига йиғилаётганлар сони ортмоқда ва улар шаҳар маъмурияти билан музокара қилишга ҳозирлик кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG