Линклар

Франция Эронга қарши санкцияни кучайтириш ниятида


Дунёнинг қудратли давлатлари ва Эрон расмийлари ўртасида Истанбулда ўтган музокаралар муваффақиятсиз якунлангани ортидан Франция Ташқи ишлар вазири ўз давлати ва иттифоқдошлари Эронга нисбатан янада кучайтирилган санкциялар қўллаши мумкинлигидан гапирди.

Иорданияга сафари чоғида Франция Ташқи ишлар вазири Мишел Аллиот-Мари Истанбулда ўтган икки кунлик музокараларда илгари силжиш нақадар оз бўлган бўлса, музокарага киришган давлатлар олдида бу борада қўллаши мумкин бўлган чоралар ҳам жуда оз қолгани ҳақида сўзлади.

Аммо, шу билан бирга Аллиот-Мари аслида Франция ва унинг иттифоқчилари Теҳрон билан мулоқот йўлини тутишни ният қилганини ҳам эслатди.

- Биз бу борада дипломатик ечим топишга уриниш ва уни топиш ниятида собитмиз. Пировардида, музокараларга қайтиш ва мулоқот йўлини танлаш ихтиёри Эронликларнинг ўзида қолди. Аммо, биз бу масалада иккитомонлама ёндошувни сақлаб қоламиз. Яъни, бир неча масалаларда музокаралар таклифини илгари суриш билан бирга агар бунда илгари силжиш бўлмаса, санкцияларни кучайтириш йўлидан борамиз, деди Франция Ташқи ишлар вазири.

Истанбулда бўлган икки кунлик учрашув чоғида дунёнинг олти қудратли давлати билан музокаралар столига ўтирган Эрон расмийлари уранни тўйинтириш дастуридан воз кечмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG