Линклар

logo-print

Покистонда жанггари гумонланган 4 киши ўлдирилди


Покистон хавфсизлик кучлари АҚШ га қарашли экани тахмин қилинган учувчисиз бошқариладиган учқич ҳужуми чоғида жанггари, деб гумонланган шахслар ўлдирилгани ҳақида маълумот берди.

Мамлакатнинг Афғонистон билан чегарадош Шимолий Вазиристон минтақасидаги Мироншох шаҳри яқинида амалга оширилган ҳаво ҳужуми чоғида 4 жанггари ўлдирилгани айтилмоқда.

Учқичлар бу кишилар бораётган автмобилни нишонга олган.

Бу минтақа Толиблар ва Ал-Қойда жанггарилари макон тутган, деб ҳисобланади ва бу ҳудудда бундай ҳужумлар тез-тез амалга оширилмоқда.
XS
SM
MD
LG