Линклар

Бағдоддаги бир неча портлашда камида 8 киши ўлди


Бугун Бағдодда бирданига бир неча автомобил портлаши оқибатида камида 8 киши ўлди, 33 киши жароҳатланди.

Ироқ расмийлари берган маълумотга кўра, шаҳар марказида бомба ўрнатилган икки автомобил портлаган ва бундай хуружни уюштирганлар полиция патрулини нишонга олган. Бунда бир полициячи ва бир воқеа гувоҳи қурбон бўлди.

Бағдод шимолида портлаган яна бир автомобил ёнидан ўтиб бораётган деҳқон ва унинг ўғли ҳам қурбон бўлди.

Йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида эса эронлик сайёҳлар бораётган автобусга шикаст етди ва оқибатда, бир сайёҳ ўлди, 9 нафари жароҳатланди.

Шунингдек, ҳукумат биноларидан бири олдида рўй берган яна бир портлашда икки киши ўлди. Шаҳардаги мактаблардан бири ёнида содир бўлган портлашда эса 7 ёшли бир ўқувчи қурбон бўлди.

Мамлакат расмийлари қонли якшанба номини олган 23 январ кунги портлашларни уюштирганлар март ойи охирларида Бағдодда бўладиган Араб давлатлари лигаси саммити арафасида Ироқ хавфсизлик кучлари мамлакат хавфсизлигини сақлашга қодир эмас, дея ишорат беришга уринаётгани ҳақида баёнот берди.
XS
SM
MD
LG