Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:38

Брюссел сафари олдидан Каримов Андижонни эслади


Бюресселга сафари арафасида президент Ислом Каримов Андижон воқеаларини тилга олди ва унинг айбдорлари сифатида маҳаллий раҳбарларни қоралади.

21 январ куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сўзлаган нутқида президент, жумладан:"Андижон раҳбарлари қандайдир бемаза ишларга берилиб, ўзини йўқотиб, бепарво бўлиб, ҳаром ишларга берилиб кетганлари шунча одамларни хароб қилди”, деди.

Ўзбекистон президенти Каримов 2005 йилги Андижон воқеаларида тўғридан-тўғри маҳаллий раҳбарларнинг айби борлиги ҳақида биринчи марта сўзламоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон президенти ўз нутқи чоғида мамлакат эришган иқтисодий натижаларни олқишлади ва бир қатор рақамларни келтириб, шундай ривожланиш йўлидан бораётган Ўзбекистон иқтисоди тараққиётини ҳеч ким тўхтатиб қололмаслиги ҳақида сўзлади.

Айни пайтда Ўзбекистон Ахборот агентлиги президент Ислом Каримовнинг 23 январ куни Брюсселга жўнаб кетганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG