Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:16

Теҳрон музокараларни давом эттиришга тайёр


Эрон БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари ва Германия вакиллари билан ўз ядровий дастури юзасидан музокараларни давом эттиришга тайёр.

Президент Маҳмуд Аҳмадийнажод кеча бу ҳақда баёнот берар экан, барча томонларни қониқтира оладиган ечим қонун доирасида, адолат принципларига амал қилган ва ўзаро ҳурматни сақлаган ҳолдагина топилиши мумкин, деган фикрни билдирди.

Тилга олинган томонларнинг мазкур масала юзасидан жума ва шанба кунлари Истанбулда ўтказилган сўзлашувлари натижасиз тугади.

Эрон ўз ядровий дастури тинч мақсадларгагина хизмат қилишини таъкидлаб келади.
XS
SM
MD
LG