Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:50

Ўзбекистон аҳолиси 29 млн кишидан ортди


Ўзбекистон президенти 21 январ куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сўзлаган нутқида "мамлакат аҳолисининг умумий сони 2011 йилнинг 1 январида 29 млн кишидан ортди", деди, деб хабар қилди Регнум ахборот агентлиги.

Ўзбекистон республикаси давлат статистика қўмитасидан олинган маълумотларга таяниб турли ахборот воситалари эълон қилган маълумотларга қараганда, мамлакат аҳолиси 2010 йилнинг 1 январида 28 млн 800 нафарни, 2009 йилнинг 1 январида 27 млн 500 минг кишини ташкил қилган.

Ўзбекистон аҳолиси сўнгги бор 1989 йили ялпи рўйхатдан ўтказилган.

Минтақадаги бошқа мамлакатларда аҳоли ўтган 20 йил ичида камида бир мартадан рўйхатга олинди.
XS
SM
MD
LG