Линклар

ЕИ Каримов учун танқид остида қолди


Ўзбекистон раҳбарининг Брюсселга ташрифи арафасида қатор халқаро ташкилотлар Европа Иттифоқи комиссияси президенти Жозе Мануэл Баррозога танқидий фикрлар битилган махсус мактублари билан мурожаат қилди.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Вероника Голдстон ўз мактубида Каримовнинг ташрифидан таассуф билдирган.

Халқаро Амнистия ташкилоти раҳбари Николас Бегер Еврокомиссия раҳбари Баррозога йўллаган очиқ мактубида Каримов билан бўлажак музокараларда 2005 йилги Андижон қатлиоми юзасидан халқаро тергов ўтказиш масаласини кўндаланг қўйишни сўраган.

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти 20 январ куни эълон қилган баёнотда эса Андижон воқеларидан кейин Ислом Каримовнинг Брюсселда илк бор қабул қилиниши юзасидан ташвиш билдирилган.
XS
SM
MD
LG