Линклар

logo-print

Фаластин Исроилга ён бергани ҳақида хабарни инкор қилди


Фаластин расмийси Сойиб Эрекат Al-Jazeera берган хабарни "ёлғон", деди.

Фаластин расмийси Сойиб Эрекат Al-Jazeera берган хабарни "ёлғон", деди.

Фаластин томони тинчлик музокаралари чоғида Исроил томонининг Шарқий Қуддусдаги яҳудий кварталини ўз назоратида қолдиришига яширинча рози бўлгани ҳақида хабарларни инкор қилди.

Бу мазмундаги ҳужжат ҳақида Британияда чоп этиладиган Guardian нашри ва Al-Jazeera телеканали хабар тарқатди. Бу хабарлар мазмунидан кейинги 10 йил ичида давом этиб келаётган тинчлик музокаралари чоғида Фаластин расмийлари Исроилга кутилганидан кўра кўпроқ ён берган.

Аммо, Фаластин музокарачиси Сойиб Эрекат бу хабарларни ёлғон, деб инкор қилди. АҚШ Давлат департаменти эса бундай маълумотларни тасдиқлай олмаслигини айтди.

Бундан ташқари, бу ҳужжатларда Фаластин томони Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидини ҳам исроилликларга беришга рози бўлгани айтилган. Ҳужжатларда айтилишича, шунча таклифни олган Исроил томони уларни қабул қилмаган, аксинча, рад этган.

Бундай хабарларни тарқатган Al-Jazeera телеканали АҚШ воситачилигидаги тинчлик музокараларига тегишли бунақа ҳужжатлардан ўз бисотида жами 1 минг 600 таси борлиги ва келгусида уларни ошкор қилишда давом этишини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG