Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:13

Каримов Брюсселда - 'Twitter'да кузатиб боринг


Ислом Каримовнинг Брюссселга ташрифига оид сўнгги янгиликларни 'Twitter'да кузатинг.
Ислом Каримовнинг Брюссселга ташрифига оид сўнгги янгиликларни 'Twitter'да кузатинг.

Бугун Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Брюссел ташрифи бошланди. Бу ташрифга оид сўнгги хабарларни Озолик сайти ва 'Twitter'даги саҳифамизда кузатиб боринг. 'Twitter'да бизни '@Ozodlik' номи остида топишингиз мумкин.


ҲРУ директори Kenneth Roth Брюсселдаги матбуот анжуманида президент Каримовнинг учрашувларини "шармандали учрашувлар" деб атади.

Президент Каримов Брюсселдаги ҳашаматли CONRAD меҳмонхонасида жойлашди. Меҳмонхона олдида Ўзбекистон байроғи осиғлиқ.

Сафар жадвалига кўра, Каримовнинг Баррозо билан учрашуви бошланди. Ҳозирча бу ҳақда маълумотлар йўқ. Сайтимизни кузатиб боринг…

Мустақил журналистлар президент Каримов яқинига йўлатилмайди. Каримов-Баррозо учрашувини расмий сураткашлар расмга олади.

НАТО Бош котиби Расмуссен: Учрашув Каримов сўровига кўра, амалга ошмоқда. Бу учрашувни ўтказиш, менимча, табиийдир.

Каримов Баррозо билан учрашди.

Расмуссен: ...демократия ва инсон ҳуқуқлари Каримов билан муҳокама этиладиган мавзулардан бири бўлади.

CONRAD меҳмонхонаси қўриқчиси Даниялик журналистга: Каримов ҳақида google дан қидириб ўқидим. Уни бу ерга қўймаслик керак эди.

Европа Кенгаши биноси олдида ўтказилган норозилик чоғида президент Каримов ҳали меҳмонхонада эди.

Еврокомиссия: Инсон ҳуқуқлари масаласида президент Каримов билан учрашувда қатор масалаларни кўтарамиз...


Еврокомиссия: Бир манфаатни бошқасига алмашиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас... Инсон ҳуқуқлари савдолашадиган масала эмас.

Президент Каримов кортежи Европа Иттифоқи кенгаши биносидан НАТО қаргоҳига жўнаб кетди.

Европа Иттифоқи кенгаши биноси олдида Ўзбекистон байроғи одатдагидан кўра кечроқ, эрталаб эмас, тушга келиб кўтарилди.

Тошкентлик таҳлилчи Фарҳод Толибов Озодлик радиосида Каримовнинг Европага сафарини Ўзбекистон учун ҳайрли деб айтди.

Президент Каримов билан музокараларда иштирок этган Европа Иттифоқи расмийси Озодликка мулоқотнинг кескин ўтганини айтди.

ЕИ расмийси: Каримов - Барросо музокаралари 2 соат 15 минут давоми этди.

ЕИ расмийси: Сўзлашувлар очиқ ва танқидий руҳда ўтди. Томонлар инсон ҳуқуқлари масаласида очиқдан очиқ келиша олмади.

ЕИ расмийсига кўра, сўзлашувлар натижасида 3 та ҳужжатга имзо қўйилган.
Ўзбекистон билан Европа Иттфоқи ўртасида энергетика соҳасидаги англашинув меморандумига Рустам Азимов имзо қўйди.

Ўзбекистонда Европа Иттифоқи ваколатхонасини ташкил этиш бўйича келишувни Ўзбекистон томонидан Элёр Ғаниев имзолади.

Владимир Норов 2011-2012 йиллар учун Ўзбекистон - Европа Иттифоқи ривожланиш дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувини имзолади.

ЕИ рамийси: Каримов -Баррозо 2 соату15 минутлик сўзлашувларининг ярмидан кўпи инсон ҳуқуқлари ва демократия хусусида кечди.

Европа матбуоти Каримовнинг Брюссел сафаридан жунбушда.

Президент Каримовнинг НАТО Бош котиби Расмуссен билан сўзлашуви бир саотдан сал кўпроқ вақт давом этди.

НАТО матбуот вакили Оана Лунгескунинг Озодликка айтишича, сўзлашувлар расмиятчилик руҳида ўтди.

НАТО расмийси: Каримов-Расмуссен сўзлашувлари давомида Домодедоводаги портлаш ҳақида хабар келди.


Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорлик масаласи Каримов-Расмуссен ўртасидаги сўзлашув диққат марказида бўлди.

Жаноб Расмуссен Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни амалга ошириш учун НАТО ёрдамини таклиф этди.

НАТО сўзчиси Гунгеску: НАТО га аъзо давлатлардан бирортаси ҳам Каримов билан учрашувга қаршилик билдирмади.

Расмуссен: Бизни қўллаб кувватлаётган Ўзбекстонга минатдорчилик билдирамиз.

Расмуссен: Ўзбекистон орқали Афғонистондаги амалиётларимизни таъминлаш учун ўтаётган транзит йўли биз учун ўта муҳим.

НАТО сўзчиси: НАТО ва Ўзбекистон ўртасида ҳеч қандай янги ҳужжатлар имзоланмади. Амалда ҳеч қандай янги ташаббуслар бўлмади.

Шундай қилиб президент Каримовнинг Брюсселга расмий ташрифи тугади. CONRAD меҳмонхонаси олдида тансоқчилар қолмоқда.

XS
SM
MD
LG