Линклар

Каримовнинг Брюсселга ташрифи илк кунида намойишлар бошланди


Президент Ислом Каримовнинг Брюсселга ташрифига қарши Европа Комиссияси биноси олдида норозилик намойиши ўтказилди.

Президент Ислом Каримовнинг Брюсселга ташрифига қарши Европа Комиссияси биноси олдида норозилик намойиши ўтказилди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Брюсселга ташрифи бошланар экан халқаро ташкилотлар ва ҳуқуқ фаоллари Европа Комиссияси биноси олдида рухсат этилмаган намойишга тўпландилар.


Йигирма беш нафар атрофида журналист ва ҳуқуқ фаоллари қўлларида "Андижон ҳали ҳам Адолат кутмоқда", деган ёзувли плакатларни кўтариб олишган.

Намойишчилар орасида Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи вакили Эндрю Штролейн ҳам бор.

"Европа Комиссияси учун бугун шармандали кун. Комиссия раҳбари ҳеч қанақа оқловчи сабабларсиз ўзбек диктаторини қабул қиляпти",- дейди Штролэйн.

Бугун Ўзбекистон президенти Европа Комиссияси раҳбари Жозе Мануэл Баррозо ва НАТО раҳбарлари билан учрашади.

Президент Ислом Каримов 2005 йилги Андижон фожисидан кейин биринчи марта Европа Иттифоқи расмийлари билан бевосита Брюсселда учрашмоқда.

Андижонда юзлаб тинч намойишчиларнинг ҳукумат кучлари томонидан ўққа тутилиши ортидан Европа Иттифоқи Ўзбекистон расмийларига виза чекловлари ва қурол эмбаргоси жорий этган ва бу санкциялар 2009 йилда бекор қилинган эди.

Европа Иттифоқи 2005 йилнинг октябр ойида Ўзбекистонга қурол эмбаргоси ва Андижонда юзлаб намойишчиларнинг ўлдирилишига бевосита алоқадор деб кўрилган 12 расмийга виза чеклови жорий этар экан бу санкциялар олиб ташланиши учун Тошкент ҳукуматига бир қатор талабларни қўйган эди.

Андижон қирғини юзасидан мустақил тергов ўтказилиши шу талабларнинг асосийси эди. Аммо орадан тўрт йил ўтиб, ўзи қўйган асосий талабни кун тартибидан буткул олиб ташлаган Европа Иттифоқи, бу санкцияларни бекор қилди.

Human Rights Watch, Amnesty International, Бўхронларни ўрганиш халқаро гуруҳи, Чегара билмас мухбирлар ва бошқа ташкилотлар Каримовнинг Брюсселга таклиф этилишини қаттиқ танқид қилдилар.

Ўзбек матбуоти Ўзбекистон раҳбари Еврокомиссия Президенти Жозе Мануэл Баррозо таклифига биноан Брюсселга бораётгани ҳақида хабар қилган, бироқ Европа Комиссияси ҳам, ё НАТО ва Бельгия ҳукумати ҳам Каримовни Брюсселга таклиф қилганларини тан олмаяпти.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG