Линклар

Брюсселда Каримов сафарига қарши намойиш бўлмоқда


Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Брюсселга сафаридан норози халқаро ташкилотлар ва ҳуқуқ фаоллари Европа Комиссияси биноси олдида намойишга тўпланди.

25 га яқин журналист ва ҳуқуқ фаоли қўлларида "Андижон ҳали ҳам Адолат кутмоқда" деган ёзув битилган плакатлар кўтариб чиқди.

Уларнинг сафида бўлган Халқаро бўхронларни ўрганиш гуруҳи вакили Эндрю Штролейн, жумладан: "Европа Комиссияси учун бугун шармандали кун. Комиссия раҳбари ҳеч қанақа оқловчи сабабларсиз ўзбек диктаторини қабул қиляпти", деди Озодлик билан суҳбатда.

23 январ куни Брюсселга сафарини бошлаган Ислом Каримовнинг бугун Европа Комиссияси раҳбари Жозе Мануэл Баррозо ва НАТО раҳбарлари билан учрашиши кутилмоқда.

Бунга қадар Human Rights Watch, Amnesty International, Бўхронларни ўрганиш халқаро гуруҳи, Чегара билмас мухбирлар ва бошқа ташкилотлар Ўзбекистон президентининг Брюсселга таклиф этилганини танқид қилиб, Еврокомиссия раҳбарига мурожаат қилди.
XS
SM
MD
LG