Линклар

logo-print
Human Rights Watch ташкилоти кўплаб ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар инсон ҳуқуқларини поймол қилаётган давлатларга етарли босим ўтказмаётганини айтиб, баёнот тарқатди.

Ташкилот хулосасига кўра, кўплаб ҳукуматлар, жумладан, Европа Иттифоқи “инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида босим ўтказиш сиёсатини “мулоқот” ва “ҳамкорлик” дейилган ёндашувлар билан алмаштирмоқда”.

Ташкилотнинг бу хулосаси бугун кечга яқин эълон қилиниши кутилаётган 2011 йилги ҳисоботида битилгани хабар қилинди.

HRW дунё ҳукуматларининг сиёсий босимни мулоқотга алмаштириш уринишлари кутилганига зид натижа бераётганини таъкидлаб, бунга мисол тариқасида Хитойда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига янада кучайган босимлар, шу жумладан, Нобел Тинчлик мукофотига номзод топилган диссидент Лю Сяобо теграсидаги халқаро можарони тилга олган.

Шунингдек, яна мисол тариқасида Европа Иттифоқининг Ўзбекистон ва Туркманистонга нисбатан ёндашуви ҳам муваффақиятсизликка учрагани келтирилган.
XS
SM
MD
LG