Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:02

Афғонистонда Толиб етакчиларидан бири ўлдирилди


Кобул полицияси расмийси генерал Али Шоҳ Пактиавал якшанба кунги амалиётларда Толиблар етакчиси ўлдирилганини айтди.
Кобул полицияси расмийси генерал Али Шоҳ Пактиавал якшанба кунги амалиётларда Толиблар етакчиси ўлдирилганини айтди.
Афғонистонда НАТО ва маҳаллий ҳарбийлар амалиётлари чоғида 14 жанггари ўлдирилгани хабар қилинди.

Кобул полицияси раҳбари Али Шоҳ Пактиавал берган маълумотга кўра, якшанба кунги амалиётлар чоғида Толибларнинг ушбу минтақадаги етакчиларидан бири Мулла Анвар ва унинг 12 жангчиси ўлдирилган.

Полиция расмийси Мулла Анварнинг афғон ва коалиция ҳарбийларига қарши уюшитирилган бир неча ҳужумлар ортида турган шахс эканини таъкидлади.

Айни пайтда Мулла Анварнинг ўлимини НАТО қўмондонлиги ҳам тасдиқлади.

Шунингдек, НАТО расмийлари якшанба кунги амалиёт чоғида бу минтақадаги Толибларни қурол ва транспорт билан таъминлаб турган Абдул Борий исмли ташкилотчи жанггари ҳам йўқ қилингани ҳақида хабар берди.
XS
SM
MD
LG