Линклар

Туркия 31 май воқеаси бўйича ўз хулосасини ошкор қилди


Исроил ҳарбийлари Ғазога аталган ёрдамни олиб кетаётган флотилияга ҳужум уюштирган ва 9 туркияликни ўлдирган.

2010 йил 31 май куни содир бўлган ҳодиса юзасидан ўз ҳисоботи хулосасини бугун эълон қилган Туркия расмийлари шундай ишончда.

Ўтган йили сентябр ойида БМТ га топширилган махфий ҳисобот хулосасида Исроил ҳарбийларининг “ҳаддан ошиқ, бетартиб ва номутаносиб” тарзда оддий фуқароларга қарши куч қўллагани ҳамда “очиқ денгизда ҳаракатланиш эркинлигини” бузгани айтилган.

Туркия томони хулосаси Исроил ҳайъати воқеалар ўз суриштируви натижаларини эълон қилганидан бир кун ўтиб ошкор қилинди. Исроил ҳайъати мамлакат ҳарбийлари қонун доирасида ҳаракатлангани ва ўзини мудофаа қилгани ҳақидаги хулосани эълон қилган эди.

Туркия Бош вазири Исроил томони ҳисоботини “қиммат ва асосга эга эмас”, дея инобатга олмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG