Линклар

logo-print
Бугун олдиндан режалаштирилган ойлик матбуот анжуманида журналистларга интервю берган НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Ўзбекистон раҳбари билан учрашуви президент Ислом Каримовнинг сўровига биноан амалга оширилаётганини айтди.

- Бу учрашув Ўзбекистон президент сўровига биноан амалга оширилмоқда. Мен бу учрашувни ўтказишни табиий, деб билдим. Чунки Ўзбекистон бизнинг ҳамкор давлатларимиздан биридир”, деди НАТО Бош котиби.

Шу тариқа ҳозирда Брюсселда сафар билан юрган президент Каримовни ким таклиф қилгани ноаниқлигича қолмоқда.

Ўзбекистон расмий матбуоти эса Ислом Каримовнинг Еврокомиссия раиси Жозе Мануэл Баррозо таклифи билан сафарга кетгани ҳақида маълум қилган.
XS
SM
MD
LG