Линклар

Каримовнинг Брюсселга ташрифидан ким фойда кўради?

  • Абдулла Искандар

Халқаро ташкилотлар Каримовнинг Брюсселга ташрифи муносабати билан ЕИ расмийларини "дунёдаги энг шафқатсиз диктатор"га мулозамат қилганликда айбламоқда.

Халқаро ташкилотлар Каримовнинг Брюсселга ташрифи муносабати билан ЕИ расмийларини "дунёдаги энг шафқатсиз диктатор"га мулозамат қилганликда айбламоқда.

Ислом Каримовнинг Брюсселга ташрифига оид мавзусидаги Қурултой дастурида тошкентлик сиёсатшунос Фарҳод Толипов, журналист Абдураҳмон Ташанов, Ирландиядан Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Абдужалил Бойматов қатнашди.


Ислом Каримовнинг Брюсселга ташрифи муҳокама қилинган Қурултой дастурида иштирок қилган тошкентлик сиëсатшунос Фарҳод Толипов назарида бу сафар Ўзбекистон учун хайрли.

Қурултой иштирокчиси ўзбекистонлик журналист Абдураҳмон Ташановга кўра, Каримовнинг ташрифи боис жаҳоннинг етакчи нашрларида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволига оид таҳлилий мақолалар эълон қилинди. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Каримовдай диктаторнинг оëғи Европанинг ҳур заминига етмасин дея норозилик тадбирларига чиқишди. Мана шуларнинг ўзи ташрифнинг самарасидир.

Қурултойда иштирок қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташкилоти президенти Абдужалил Бойматов бу ташрифнинг бехайр ва бехосият эканини айтиб, Каримов сафаридан кейин Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти "Эски тос эски ҳаммомлигича" қолаверишини таъкидлади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG