Линклар

Москвадаги Домодедово аэропортида портлаш содир бўлди ва камида 31 киши ўлгани, 130 дан ортиқ одам жароҳатлангани хабар қилинмоқда.

Бу ҳақда Россия ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб Interfax агентлиги берган хабарга кўра, портлаш аэропортнинг халқаро рейслар қабул қилинадиган қисмидаги юкхоналардан бирида ҳудкуш томонидан амалга оширилган.

Шунингдек, бу ҳодисани уюштирганликда гумонланиб уч эркак қидирилаётгани ҳақида ҳам маълумотлар бор. Interfax агентлиги булар Москва шаҳрида истиқомат қилган шахслар, деб гумон қилинаётгани ҳақида ёзмоқда.

Ҳодиса ортидан аэропорт маъмуриятига боғланган Озодлик мухбири аниқ маълумот олишга муваффақ бўлмади.

Москва шаҳрида ва шаҳардаги бошқа аэропортларда хавфсизлик хизмати кучайтирилган режимда ишламоқда.

Домодедово аэропорти энг гавжум аэропортлардан биридир ва бу аэропорт оркали Ўзбекистони дунё билан боғлайдиган кўплаб рейслар амалга оширилади.

Ҳозирча портлашда жароҳатланганлар орасида ўзбекларнинг бор ёки йўқлигига оид бирор хабар йўқ.
XS
SM
MD
LG