Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:17

Домодедово аэропортидаги портлашда 35 киши ҳалок бўлди


Москванинг Домодедово аэропортида рўй берган портлашларда 35 киши ҳалок бўлиб, 130дан ортиқ одам жароҳатлангани айтилмоқда. Жароҳатланганларнинг 20га яқини оғир аҳволда экани хабар қилиняпти.

Москвадаги Домодедово аэропортида битта портлаш рўй берди. Расмийлар олдинроқ хабар қилинган иккита портлаш ҳақидаги маълумотни тасдиқламади. Расмий хабарларга кўра, портлашларда камида 35 киши ўлгани, 130 дан ортиқ одам жароҳатлангани хабар қилинмоқда. Халок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида вояга етмаганлар йўқлиги маълум бўлди.

Бу ҳақда Россия ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб Interfax агентлиги берган хабарга кўра, портлашлар аэропортнинг халқаро рейслар қабул қилинадиган қисмидаги юкхоналардан бирида ҳудкуш томонидан амалга оширилган.

Россиянинг Вести канали хабарига кўра, портлашни йўловчиларни кутиб олаётган одамлар орасида бўлган худкуш амалга оширган. Ҳозирча террорчининг парчаланиб кетган тана аъзолари ўрганилмоқда. Интерфакснинг хабарига кўра, портловчи моддани ишга солган шахс арабларга ўхшаш ва ёши тақрибан 30-35 ларда. Сўнгги маълумотларга кўра, портлашни аёл киши содир этгани тахмин қилинмоқда.

Портлаш кучи тротил эквивалентида қарийб етти килограммни ташкил қилгани айтилмоқда.

Шунингдек, бу ҳодисани уюштирганликда гумонланиб уч эркак қидирилаётгани ҳақида ҳам маълумотлар бор. Interfax агентлиги булар Москва шаҳрида истиқомат қилган шахслар, деб гумон қилинаётгани ҳақида ёзмоқда.

Озодлик мухбирининг айрим ахборот манбаъларига таяниб хабар қилишича, Москва ҳуқуқ-тартибот органлари тайёрланаётган террорчилик хужуми ҳақида олдиндан маълумотга эга бўлган.

Москва шаҳридаги метро ва темир-йўл станцияларида ҳамда шаҳардаги бошқа аэропортларда хавфсизлик хизмати кучайтирилган режимда ишламоқда.

Россия прокуратураси ҳодиса юзасидан Россия Жиноят Кодексининг 205 (террор ҳуружи), 105 (қотиллик) ва 222 (қурол ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланиши) моддалар бўйича жиноят ишларини қўзғатди.

Домодедово аэропорти энг гавжум аэропортлардан биридир ва бу аэропорт оркали Ўзбекистони дунё билан боғлайдиган кўплаб рейслар амалга оширилади.

Ҳозирча портлашда жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқароларининг бор ёки йўқлигига оид бирор хабар йўқ.
XS
SM
MD
LG