Линклар

logo-print

Каримов ва Расмуссен Афғонистонни муҳокама қилди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен билан учрашуви ўта расмий руҳда бўлиб ўтди.

Бу ҳақда НАТО матбуот котиби Оана Лунгескунинг Озодликка айтишича, бир соатдан ортиқроқ давом этган учрашув чоғида кўпроқ минтақавий хавфсизлик, хусусан, Афғонистон масаласи муҳокама қилинган.

Бундан аввал президент Каримов Еврокомиссия раиси Жозе Мануэл Баррозо билан учрашган ва учрашув натижасида иккитомонлама ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган бир неча ҳужжат имзолангани хабар қилинган эди.
XS
SM
MD
LG