Линклар

logo-print

Афғонистон парламенти сессияси эртага очилади


Афғонистон парламенти сессиясини эртага – 26 январ куни президент Карзай очиб беради.

Бу ҳақда Афғонистон президентининг ўзи кеча баёнот берди. Унинг фикрича, янги парламентга сайланган депутатлар билан ихтилофга бормаслик учун қонунчилик органи сессияси ўз ишини бошлаши керак.

Айни пайтда, президентга кўра, сентябр ойида ўтказилган сайловда йўл қўйилган қонунбузарликларни тергов қилиш учун тузилган махсус трибунал ўз ишини давом эттираверади.

Карзай ўтган ҳафтада парламент сессияси очилишини бир ойга кечиктиражаги тўғрисида баёнот берган ва бу чорани трибунал иши якунига етмагани билан изоҳлаган эди. Президентнинг бу баёнотига сайланган депутатлар кескин эътироз билдирган эди.
XS
SM
MD
LG