Линклар

Хавфсизликни афғонларнинг ўзлари таъминлайди


Хавфсизликни таъминлаш вазифаси Афғонистоннинг қайси вилоятларида маҳаллий ҳокимиятнинг ўзига ўтказиб берилиши юзасидан қарорни НАТО мартгача қабул қилади.

Бу ҳақда НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен кеча хабар қилди.

Афғонистондаги хавфсизликни таъминлаш масъулиятини мамлакат ҳукумати жорий йилнинг биринчи ярмида ўз зиммасига олажаги тўғрисидаги қарор ўтган йили қабул қилинган эди.

Бироқ шу пайтгача на конкрет бир сана, на бу иш қайси вилоятлардан бошланиши айтилган.
XS
SM
MD
LG