Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:46

"Андижон ҳали ҳам адолат кутмоқда"


Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Брюсселга сафаридан норози халқаро ташкилотлар ва ҳуқуқ фаоллари кеча Европа Комиссияси биноси олдида норозилик акцияси ўтказди.

25 га яқин журналист ва ҳуқуқ фаоли қўлларида "Андижон ҳали ҳам Адолат кутмоқда" деган ёзув битилган плакатлар кўтариб чиқди.

Уларнинг сафида бўлган Халқаро бўхронларни ўрганиш гуруҳи вакили Эндрю Штролейн, жумладан: "Европа Комиссияси учун бугун шармандали кун. Комиссия раҳбари ҳеч қанақа оқловчи сабабларсиз ўзбек диктаторини қабул қиляпти", деди Озодлик билан суҳбатда.

Бунга қадар Human Rights Watch, Amnesty International, Бўхронларни ўрганиш халқаро гуруҳи, Чегара билмас мухбирлар ва бошқа ташкилотлар Ўзбекистон президентининг Брюсселга таклиф этилганини танқид қилиб, Еврокомиссия раҳбарига мурожаат қилди.
XS
SM
MD
LG