Линклар

logo-print

Инсон ҳуқуқлари ҳам тилга олинди


Европа Комиссияси президенти Жозе Мануэл Баррозо вакилларига таянилган ҳолда хабар қилинишича,
Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримов билан кеча Брюсселда ўтказилган сўзлашувлар чоғида кун тартибидаги масалалар қаторида европалик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга доир хавотирлари тилга олинди, мамлакат раҳбарияти асосий фуқаролик эркинликларни таъминлаши лозимлиги таъкидланди.

Европа Комиссияси идорасининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ahrenkilde Hansen бундай деди:

- Қандайдир фойданинг кетидан қувиб биз инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият борасидаги ташвишларимизга оид у ёки бу талабларимиздан воз кечмаслигимизга шубҳа бўлмаслиги керак.

Баррозо – Каримов сўзлашувлари доирасида учта ҳужжат: Европа Иттифоқи билан Ўзбекистон ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорликка доир англашув меморандуми, 2011-2012 йиллар учун Ўзбекистон - Европа Иттифоқи ривожланиш дастурлари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишув ҳамда Ўзбекистонда Европа Иттифоқи ваколатхонасини ташкил этиш бўйича келишув имзоланди.

Кеча бошланиб якунига етган Брюссел сафари доирасида Ўзбекистон президенти НАТО раҳбарияти билан ҳам учрашди.
XS
SM
MD
LG