Линклар

Халқаро ҳамжамият ҳамдардлик билдирмоқда


Халқаро ҳамжамият Домодедово аэропортида амалга оширилган террор ҳуружини кескин қоралади.

БМТ Бош котиби Бан Ги Мун ва НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссенлар жаҳон давлатларининг терроризмга қарши ҳаракатларини мувофиқлаштириш зарурлигини уқдирдилар.

Расмуссен, жумладан, бундай деди:

-НАТО Россия халқи ва ҳукумати билан ҳамжиҳат эканлигини изҳор қилади. Биз ҳам худди шундай террористик таҳдидларга дуч келиб турамиз ва унга биргаликда қарши туришимиз лозим.

АҚШ президенти Барак Обама амалга оширилган ҳуружни кескин қоралар экан, жиноят юзасидан тергов ўтказишга ёрдам таклиф қилди.

Россия ҳукумати ва халқига Буюк Британия, Франция, Испания, Исроил ва бошқа қатор давлатлар раҳбарлари ўз ҳамдардликларини изҳор этдилар.
XS
SM
MD
LG