Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:32

Портлашдан нобуд бўлганлар сони 35 кишига етди


Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги раҳбари Татьяна Голиковага кўра, Москванинг Домодедово аэропортида кеча амалга оширилган портлашдан 35 киши ҳалок бўлиб, 128 одам жароҳатланди, улардан 41 нафари оғир ва ўта оғир аҳволда.
Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарқатган маълумотга қараганда, жабрланганлар 180 кишидир.

Дастлабки маълумотларга кўра, аэропортнинг учиб келганлар кутиб олинадиган қисмида рўй берган портлашни худкуш шахс амалга оширган.

Россия Тергов қўмитасига кўра, портлашдан нобуд бўлганлар орасида россияликлардан ташқари Буюк Британия, Франция, Италия, Сербия ва Словакия фуқаролари бор.

Россия аксилтеррор қўмитаси раҳбари Николай Синцовга кўра, мамлакатдаги барча аэропортларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
XS
SM
MD
LG