Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:55

"Домодедово"даги портлаш ортидан Москвада хавфсизлик чоралари кучайтирилди


Москванинг "Домодедово" аэропортида кечаги портлаш ортидан шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Россия Президенти Дмитрий Медведев бу террор ҳуружи бўлгани ва портлашга алоқадорлар қўлга олинишини ваъда қилди. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ бу портлаш учун жавобгарликни зиммасига олгани йўқ.

Домодедово аэропортидаги портлашда 35 киши ҳалок бўлиб, 128 одам жароҳатланди, улардан 41 нафари оғир ва ўта оғир аҳволда. Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар қилишича, ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

Москва аэропортида ҳалок бўлган ўзбекистонлик 45 ёшли Мўмбетов Ўрикбай Раметович экани айтилмоқда.

Шунингдек, Россия Тергов қўмитасига кўра, портлаш қурбонлари орасида Буюк Британия, Франция, Италия, Сербия ва Словакия фуқаролари ҳам бор.
XS
SM
MD
LG