Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:55

Косовo Бош вазири уюшган жиноятчилик билан алоқадарликда гумонланмоқда


Ҳошим Тачи
Ҳошим Тачи
Европа Кенгаши Парламентлараро ассамблеяси Косово Бош вазири Ҳошим Тачининг жиноят олами билан алоқадарлигига оид ҳисоботни муҳокама қилади.

Европа кенгашининг махсус вакили Дик Марти тарафидан тайёрланган ҳисоботда Тачи 1990 йиллар охирларида, Косовадаги уруш пайти наркотик моддалар ҳамда одам органлари ноқонуний савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳга бошчилик қилганликда айбланади.

Бугун Британияда чиқадиган "Гардиан" газетасида бу гумонларни тасдиқловчи мақола эълон қилинди. Нашрнинг ёзишича, Косоводаги НАТО тинчликпарвар кучлари юборган махфий телеграммаларда ҳам Тачи жиноий тўда етакчиси сифатида таъкидланади.

Косово ҳукумати бу айбловларни кекин рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG