Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:31

Ўзбекистон 0-6 Австралия


Темур Жўраевнинг дарвозаси ўйиннинг биринчи ярмининг бошидаёқ Харри Кюэл тарафидан ишғол этилди.
Темур Жўраевнинг дарвозаси ўйиннинг биринчи ярмининг бошидаёқ Харри Кюэл тарафидан ишғол этилди.

25 январ куни Қатарда ўтаётган футбол бўйича Осиё кубоги мусобақасининг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди. Ярим финал ўйинининг иккинчи жуфтлигида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралия терма жамоасига катта ҳисобда ютқизиб қўйди.


Ўзбекистон терма жамоасининг бу мағлубияти мамлакат футбол тарихига йирик мағлубиятлардан бири сифатида ëзиладиган бўлди. Австралия футболчилари ўзбекистонлик рақибларидан кучлироқ эканлигини амалда кўрсатди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди.



Очиғи, бундай мағлубиятни ҳеч ким кутмаган бўлса керак. Ўйиннинг 5-дақиқасида ўтказиб юборилган тезкор гол ўзбек тўп усталарини саросимага солгандай кўринди. Шундан сўнг тўп узатишда хатоликлар, ҳимояда чалкашликлар кўзга ташлана бошлади.

Ўйиннинг 35-дақиқасига келиб Ўзбекистон иккинчи маротаба ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Ўйинни инглиз тилида шарҳлаëтган шарҳловч фикрича, айнан ана шу голдан кейин Ўзбекистон терма жамоасида руҳий синиш бошланди.



Иккинчи таймда Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари ўз вакилларининг ўзларига келиб олишларини, ўз ўйинларини намойиш этишларини, Осиë кубоги ярим финалига тасодифан чиқиб қолмаганликларини исботлашларини кутишди. Аммо иккинчи таймда ўзбек футболчилари томонидан йўл қўйилган хатоликлардан австралияликлар фойдаланишди ва охир-оқибат таблодаги ҳисобни 6:0 кўринишига олиб келишди.

Ўйинда Австралия терма жамоаси яққол устунлик қилди. Ўйиннинг 20-дақиқасига келиб тўпни эгаллаб туриш бўйича Ўзбекистон термаси 68 фоизга 32 фоиз ҳисобида олдинда бўлишига қарамасдан¸ гол уриш учун қулай вазиятни ярата олмади.

Энди Ўзбекистон Осиë қитъасидаги учинчи ўрин учун Жанубий Корея терма жамоаси билан кураш олиб боради.

Айни пайтда¸ 6:0 ўзбек футболи тарихидаги энг йирик мағлубият эмас. Футбол тарихидаги энг йирик мағлубият 2000 йилга тўғри келади. Ўшанда япон футболчилари Ўзбекистон терма жамоасини 8:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
XS
SM
MD
LG