Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:02

Ҳизбут-Таҳрир ҳам президент Каримов ташрифига норозилик билдирди


Ҳизбут-Таҳрир ҳаракати ҳам душанба куни Брюсселдаги Ўзбекистон элчихонаси олдида президент Ислом Каримов ташрифига қарши норозилик уюштирди. Норозилик тадбирида қатнашган Ҳизбут-Таҳрирнинг юзлаб аъзоси Ўзбекистонда мусулмонларга қарши қатағонларни тўхтатишни талаб қилди.


Норозилик қатнашчиларидан бири, Ҳизбут-Таҳрирнинг Ҳолландия бўйича вакили Ўқай Тала норозилик тадбири ҳақида буларни айтди.

- Кеча Ўзбекистон элчихонасининг олдида бир неча юз киши намойиш ўтказдик. Бир нечта воизларимиз бор эди. Каримов қилаëтган зулмларни тилга олдик. У қилаëтган зулмлар фақатгина Ҳизбут-Таҳрир аъзоларига тегишли эмаслигини, бу зулмлар мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганларни ҳам четлаб ўтмаëтганини айтдик. 2005 йил Андижонда содир бўлган воқеани ëдга олдик.

Бир томондан Европа Иттифоқи ва НАТОни ҳам танқид қилдик. Бундай диктаторнинг расмий йўллар орқали таклиф қилиниши Ғарбнинг иккиюзламачилигини кўрсатаяпти. Чунки Ғарб Каримовдан Афғонистон ва нефт билан боғлиқ бир нарсаларни кутаяпти. Манфаат юзасидан Каримов Ғарб учун алоҳида бир ўринга эга. Каримовнинг Андижонда мингларча бегуноҳ инсонларни ўлдиргани, қамоқхоналарда ОИТС касаллигининг тарқатилиши, диндорларнинг қамоқхоналарда қийноқлар воситасида ўлдирилиши Ғарб учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.

Озодлик: Элчихонадан кимдир гаплашиш учун чиқдими?

- Кеча элчихона учун нормал иш куни бўлиши керак эди. Лекин биз келганимиздан кейин элчихонани ëпишди. Ичкаридан кимдир бизни видеога туширди. Биз буни кўрдик. Элчихона ëпиқ эди.

Озодлик: Ўзбекистон ҳукумати Ҳизбут-Таҳрир аъзоларини Тошкентда содир этилган портлашларда айблаб келмоқда. Бу тўғрида сиз нима дея оласиз?

- Ҳизбут-Таҳрир партияси 1953 йилда маълум бир усул билан тузилди. Бу усул Расулуллоҳ (с.а.в) методининг айнан ўзи. Методда ҳар хил портлашлар ва бошқача қон тўкишлар хусусида умуман ҳеч нарса йўқ. 1953 йилдан бери бизни биладиганлар буни жуда яхши билишади. Ҳизбут-Таҳрир асло методини ўзгартирмайди. Бу Каримов ва ўзбек телевидениесининг туҳматидир ва уларнинг қўлларида ҳеч қандай далиллари йўқ.
XS
SM
MD
LG