Линклар

Ўзбекистон Австралияга ютқазиб қўйди


25 январ куни Қатарда ўтаётган футбол бўйича Осиё кубоги мусобақасининг ярим финал ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси Австралия жамоасига 0:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Энди ўзбекистонлик футболчилар учинчи ўрин учун Жанубий Корея терма жамоаси билан 28 январ куни курашга тушади.
Ўзбекистон жамоаси устидан ғалаба қилган австралияликлар эса 29 январ куни япон футболчилари билан ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, 0:6 ўзбек футболи тарихидаги энг йирик мағлубият эмас.

Ўзбек футболи тарихидаги энг йирик мағлубият 2000 йили юз берган, ўшанда япон футболчилари ўзбекистон ўйинчиларни 8:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

***

Футбол ишқибозлари Ўзбекистон-Австралия матчини жуда катта умидлар билан кутган эди.

Бу сайтимизга келаётган юзлаб шарҳлар мазмунидан ҳам кўриниб турибди.

Омад кулиб боқавермагач, кўпчиликнинг асаби чидамади. Масалан, ўйинни Жанубий Кореядан туриб кузатган Абдуллоҳ мана бундай ёзди: "Sizlarni bilmadimu men uhladim. 4-0 Hayrli tun. Beshinchi olttinchi gollarni ko'rishga toqatim yo'q".

Абдуллоҳ ётволганидан кейин яна иккита гол уриб қўйишди. Абдуллоҳ ухлаволмаса бўлармиди?:)

Натижада шарҳини Турк деб имзолаган ишқибоз "уят!!!!!! позор!!!!!кочада кандай бош кутариб юрамиз энди!!!!ватан хоинлари всех под трибунал!!!!!!!громкий успех громкий ПОЗОР!!!!!!!!!" деб ҳайқиришга мажбур бўлди.

Лекин "шунисигаям шукур" дейдиганлар ҳам бўлди. Москвадан ёзган Маҳмуджон ўшандайлардан:
"futbol jamoamizdan juda hursandman!!!
yaxshi uyin kursatdi osiyo kubogida, ilk bor 1/2 finalga chiqishdi, rahmat shunga!!!"
XS
SM
MD
LG